Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СMTИ) ва АҚШ ташқи сиёсий кенгаши қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти (CACI) ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади, деб ёзади «Review.uz».
Томонларнинг ўзаро манфаатли бўлган соҳалардаги илмий ҳамкорлигини кўзда тутувчи ҳужжат Вашингтонда СMTИ директори В.Норовнинг CACI директори С.Корнелл билан учрашуви чоғида имзоланди.
Томонлар бирламчи йўналишлар бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш, халқаро тараққиёт ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича халқаро илмий-амалий конференциялар ва давра суҳбатлари ташкил қилишга келишиб олди.
Изоҳ (0)