Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди. Шу муносабат билан Самарқандда хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташкил этилган бўлиб, бошқарма учун алоҳида бино ажратилган, 50 га яқин ходим ишга қабул қилинган. Инспекторлар транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланган. Самарқанд вилояти ИИБ туризм бошқармаси ўз ходимларининг кундалик юмушлари тасвирланган суратларни тақдим этди.
Мавзуга доир
×