Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Армен Саркисянни Арманистон президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ўз қутловида ўзаро ҳурмат ва англашув тамойилларига асосланган Ўзбекистон—Арманистон муносабатлари бундан буён ҳам икки мамлакат халқлари манфаатлари йўлида изчил мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирган.
Маълумот учун, Армен Саркисян 1996—1997 йилларда Арманистон бош вазири бўлган. Қатор мамлакатларда Арманистон элчиси сифатида ишлаган. У 9 апрель куни Арманистон президенти ваколатларини бажаришга киришади.