Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
2 март куни эрта тонгда Озарбайжон пойтахти Бокудаги Республика наркология марказида ёнғин келиб чиққан, бахтсиз ҳодиса оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлган эди.
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва қардош Озарбайжон халқига Боку шаҳрида рўй берган ёнғин натижасида кўплаб одамларнинг ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Изоҳ (0)