АҚШнинг CBS телеканали бошловчиси Нишель Медина эрталабки янгиликлар дастури вақтида ноқулай вазиятга тушиб қолди. Жонли эфир вақтида унинг бошига Сан-Диего ҳайвонот боғидаги Софи лақабли қизил қуш келиб қўнган. Дастурда кейинроқ ана шу қуш ҳақида ҳикоя қилиш режалаштирилган эди. TJournal ҳолат акс этган видеога эътибор қаратди.
Кутилмаган ҳолатга қарамасдан, Медина ҳаяжонланмасдан дастурни давом эттирди. Унинг ҳамроҳи Эрик Канерт эса қуш унинг бошига қўнмоқчи бўлганда дарҳол бошини қўли билан ёпиб олди.