Калифорниялик сайёҳлар қандай қилиб китни силаётганини тасвирга олди. Anchor Charter Boats қайиғи одамлар ҳаётига хавф пайдо бўлиши мумкинлигига қарамасдан, китга жуда яқин борган, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
https://www.facebook.com/anchor.charterboats/videos/1307706609373388/?t=7
Кема экипажи сайёҳларга ҳайвонга тегишга рухсат берган. Атроф-муҳит ҳимояси бўйича экспертларнинг таъкидлашича, экскурсия ташкилотчилари бу ҳаракат орқали федерал қонунни бузган. Мазкур қонун денгиз сутемизувчиларига 92 метрдан ортиқ яқинлашишни тақиқлайди. Ҳайвон думи билан зарба бериши ёки йўловчиларни ўлдириши мумкин.
Изоҳ (0)