Канададаги нефтни қайта ишловчи заводнинг 31 нафар ишчиси бир соатда миллионерга айланди. Бу ҳақда Canada24News хабар берди.
31 нафар ходимдан иборат гуруҳ лотереяда 60 миллион Канада доллари ютиб олди. Уларнинг барчаси Ком бай Чанс шаҳридаги фабрикада ишлайди. Шаҳарда эса 228 киши яшайди.
Ишчилар уч ой давомида биргаликда лотерея чиптасини сотиб олган. Охир-оқибат улар энг катта ютуқлардан бирига эга бўлди. Уларнинг ҳар бири 1,9 миллион Канада долларидан олган.
«Ҳар биримиз беш доллардан қўшиб, 155 долларга чипта сотиб олгандик», — деб ҳикоя қилган ютуққа эга бўлганлардан бири.
Беш нафар ходим дарҳол нафақага чиқишга қарор қилган. Қолганлари эса режани бажариш учун ишга қайтмоқчи.
Изоҳ (0)