Бразилиянинг Сан-Паулу штати Андрадина шаҳрида цирк акробати томоша вақтида трапециядан йиқилиб тушди, деб ёзади Daily Mail.
Ўргимчак одам костюмини кийиб олган акробат трапецияда учаётган пайтда мувозанатни йўқотиб, ағанаб тушди. У йиқилган масофа тахминан 4,5 метрни ташкил этди.
Хабарда қайд этилишича, акробатга жиддий зарар етмаган. Кўнгилсиз ҳодисадан сўнг у шифохонага олиб борилган. Тиббий кўрик ва енгил муолажадан сўнг унга уйга рухсат берилган.
Изоҳ (0)