Нью-Йорк прокуратураси россиялик Виктория Насирова исмли аёлга нисбатан қотиллик қилишга уриниш айбловини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, Насирова ўз танишини чизкейк ёрдамида заҳарлашга уринган ва егуликка феназепам дорисини қўшган. Ҳеч нарсадан бехабар таниш аёл десертни егач, ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва ҳушидан кетган. Шундан сўнг айбланаётган аёл танишининг шахсий буюмлари ва ҳужжатларини ўғирлаган ва ғойиб бўлган.
Жабрланувчи эртаси куни ўз уйида ҳушига келган. Унинг атрофида таблеткалар сочилган эди. Насирова шу тариқа унинг ўз жонига қасд қилишини саҳналаштирмоқчи бўлган. У полицияга хабар берган ва ҳушини йўқотгунига қадар Насирова билан ўз уйида бўлганини айтган.
Изоҳ (0)