Шанхай ҳукумати автомобиль ишлаб чиқарувчиларга «ақлли» автомобилларни жамоат йўлларида синовдан ўтказиш учун биринчи учта рухсатни тақдим этди. Шу тариқа ҳайдовчисиз автомобилларнинг йўлларда ҳаракатланиши қонуний бўлди. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Иккита рухсатнома Шанхайнинг SAIC Motor компанияси, учинчиси эса электромобилларни яратиш билан шуғулланувчи Nio стартапига берилди.
Рухсатнома операторларга ақлли автомобилларни синовдан ўтказиш учун синов зонасига айланган Цзядин туманидаги 5,6 километр жамоат йўлидан фойдаланиш имконини беради.
Шанхай расмийлари ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказиш учун янада кўпроқ шаҳар йўлларини очишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)