Буркина-Фасо пойтахти Уагадугуда 2 март куни теракт рўй берди. Бу ҳақда Франциянинг Соҳил бўйича махсус вакили Жан-Марк Шатаньер Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Дастлабки маълумотларга қараганда, қуролланган одамлар ҳукумат квартали атрофига ҳужум уюштирган. Уларга қарши махсус мўлжал қўшинлари юборилган. Гувоҳлар Уагадугу марказида портлаш ва отишма овозлари эшитилаётганини билдирмоқда.
Охирги маълумотга кўра, ҳужум уюштирганларнинг тўрт нафари ҳукумат кучлари томонидан йўқ қилинган.
Изоҳ (0)