Россиялик миллиардер январь февраль ойларида даромадини 11 миллиард долларга кўпайтирди, деб хабар беради Bloomberg Billionaire Index.
Миллиардерларнинг сезиларли даражада бойишига жаҳон биржаларидаги акциялар котировкасининг ўсиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
1 март ҳолатига кўра, энг бадавлат россиялик деб «Северсталь» компанияси акционери Алексей Мордашов топилган. Унинг бойлиги 19,9 миллиард долларга тенглашиб, икки ой ичида 239 миллион долларга ортди.
Россиянинг энг бадавлат кишилари рўйхатининг иккинчи ўрнидан «Норильский никель» жамияти президенти Владимир Потанин жой олди, унинг даромади 613 миллиард долларга етиб, 19,6 миллиард долларга ўсган.
Amazon асосчиси Жефф Безос дунёнинг энг бадавлат кишиси номини сақлаб қолди. Ундан кейинги ўринларни Microsoft асосчиси Билл Гейтс ( 92,1 миллиард доллар) ва Уоррен Баффет (80 миллиард доллар) эгаллади.
Изоҳ (0)