Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдаги энг иш ҳақида 58 фозига кўтаришга ваъда берди. Бу ҳақда El Nacional нашрига таяниб, «РБК» хабар берди.
Мамлакат раҳбарининг сўзларига қараганда, 1 мартдан бошлаб энг кам иш ҳақи 248 минг боливардан 392,5 минг боливарга қадар оширилади. Ушбу сумма мамлакатда амалда бўлган миллий валютанинг қора бозордаги курсига нисбатан олиб қаралса, ваъда қилинган иш ҳақи 2 долларга яқинлашиб қолади.
Расмий курсга кўра, энг кам иш ҳақининг янги қиймати 12 доллардан ошган.
Мадуро 2017 йил давомида энг кам иш ҳақининг оширилишини олти марта маълум қилган.
Ҳозирда Венесуэлада беқарор сиёсий вазият сабаб иқтисодий инқироз, инфляция ва маҳсулотлар танқислиги содир бўлмоқда. 2017 йилнинг ўзида инфляция даражаси 2600 фоиздан ошган.
Аввалроқ Bloomberg дунёдаги иқтисодиёти энг ёмон бўлган мамлакатлар рейтингини тақдим этган ва ушбу рўйхатга яна бир бор Венесуэла етакчилик қилган эди.
Изоҳ (0)