Жорий йил 22 мартдан қатнови йўлга қўйиладиган Тошкент—Балиқчи —Тошкент йўловчи поезди учун чипталар сотуви бошланди. Бу ҳақда «Қирғиз темир йўли» компанияси маълум қилди.
Компанияга кўра, Бишкекдан Тошкентгача пласкарт вагонларига чипта 2500 қирғиз сўми (36,74 доллар), купега 3378 қирғиз сўм (49,64 доллар), люкс вагонларга 6432 қирғиз сўмдан (94,51 доллар) сотилади.
«Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли Тошкент—Балиқчи –Тошкент йўловчи поезди ҳафтада бир марта қатнайди. Поезд Тошкентдан ҳафтанинг пайшанба куни жўнайди ва Бишкек ҳамда Балиқчига эртасига етиб боради. Тошкентга эса шанба куни йўл олади.
Поезд таркиби 7 купе, 3 пласкарт вагон ва вагон-ресторандан иборат.
Изоҳ (0)