26 февраль куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ тумани, Йўлбарисов маҳалласи, Чорвачи кўчасида яшаган, 1985 йилда туғилган Д. Имомқулованинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди. Офат оқибатида уй томи, шифти ва уй жиҳозлари зарар кўрган.
Ёнғинни ўчириш вақтида Д.Имомқулова ва унинг вояга етмаган 2 нафар фарзанди жасади топилди.
Изоҳ (0)