• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Обод қишлоқ» дастури доирасида Самарқанднинг Жом қишлоғида бунёдкорлик ишлари бошланди

    Кейинги кунларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда энг кўп тилга олинган, муҳокама этилган мавзу бу – Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги Манас қишлоғида бошланган кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари бўлди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Давлат раҳбари ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган янги тизим – «Обод қишлоқ» дастури бўйича бошланган ишлар нафақат манасликлар, балки Ўзбекистоннинг барча қишлоқларида яшовчи аҳолининг кайфиятини кўтариб, уларни ҳам бунёдкорликка чорламоқда. Маҳаллий ҳокимликлар, секторлар раҳбарлари эса ўз ҳудудларидан муаммолари кўп бўлган, шароити оғир қишлоқларни танлаб, уларни намунали масканга айлантиришга киришмоқда.

    Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳам ушбу ташаббусдан руҳланиб, Нуробод туманининг олис Жом қишлоғида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини бошлади.

    Жом нафақат Нуробод тумани, балки мамлакатнинг энг қадимий, йирик аҳоли масканларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда «Жом» қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 6 маҳаллада 30 мингга яқин аҳоли истиқомат қилмоқда.

    Ўтган ҳафта вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи мазкур ҳудуднинг инфратузилмаси, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларининг ҳолатини ўрганиб, халқ билан мулоқот уюштирди. Қишлоқда мавжуд муаммоларни ўрганди. Шу асосида дастур тузилиб, дастлабки босқичда Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларини обод масканга айлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилди.

    Куни кеча Жом қишлоғида Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев ҳамда барча секторлар раҳбарлари, туман, шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқарма, идоралар, жамоат ташкилотлари бошлиқлари иштирокида ушбу лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

    – Тегишли соҳалар мутахассислари хулосалари, қишлоқ аҳолисининг таклиф ва истаклари асосида ишлаб чиқилган дастурга кўра, икки маҳаллада замонавий маҳалла марказлари, «Нуронийлар маскани» ва чойхона, иккита мактабгача таълим муассасаси қурилади, – дейди Самарқанд вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Н.Содиқов. – Ҳудуддаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази атрофида замонавий истироҳат боғи, хотира майдони, ёзги амфитеатр, музей ва бошқа иншоотлар бунёд этилади. Жом бозори замонавий архитектура талаблари бўйича реконструкция қилинади. Қишлоқ ҳудудидаги 5,4 километр йўлга асфальт ётқизилади, 22 километр ички йўлларга қум-шағал тўкилиб, текисланади. Ҳозирда йўл қурилиши корхоналари томонидан зарур техника воситалари ва ишчи кучи жалб этилиб, бу ишлар бошлаб юборилди. Бундан ташқари, қишлоқ ҳудудидаги касб-ҳунар коллежи ва умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари ҳам таъмирланади.

    Жомдаги энг муҳим масалалардан бири – аҳоли хонадонларида замонавий турмуш шароити яратиш, коммунал соҳалардаги муаммоларни бартараф этишдан иборат. Шу мақсадда Жом маҳалласидаги 1 минг 65 ва Гирдиқўрғондаги 757 хонадоннинг ҳолати ўрганилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланди. Аввало, барча уйларнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш чоралари кўрилмоқда. Хонадон эгаларига уй-жойни замон талаблари даражасида таъмирлаш учун лойиҳалар тақдим этилди. Бу ишга имконияти етмайдиган оилаларга вилоят ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, бир қатор бошқарма ва идоралар, тадбиркорлар ҳомийлик ёрдами кўрсатадиган бўлди. Қишлоқ ҳудудидан ўтувчи сой бўйида қурилган ўттизга яқин ноқонуний қурилишлар бошқа жойга кўчирилади.

    Уй-жойи бўлмаган ўндан ортиқ оила учун замонавий уй-жой қуриб берилади. Шунингдек, 200 дан ортиқ оилага газ плитаси ва бошқа уй-рўзғор буюмлари совға қилинади.

    Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида иккита артезиан қудуғи қазилиб, сув миноралари ўрнатилади. Мавжуд сув тармоқлари таъмирланиб, 500 метр масофага янги қувур ташлаш режалаштирилган. Қишлоқ аҳолисининг тарқоқ жойлашгани ва электр тармоқлари пала-партиш тортилгани туфайли бу борада ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Эски, яроқсиз симёғочлар янгисига алмаштирилади ва янги тармоқлар тортилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1000 га яқин симёғоч ўрнатилиши кўзда тутилган. 15 та замонавий, кичик трансформатор қўйилади.

    Маълумотларга кўра, бугунги кунда қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 4 минг 500 дан ортиқ хонадоннинг 2 минг 400 таси газ баллони билан таъминланган ва белгиланган муддатларда суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Ҳудудда амалга ошириладиган ижтимоий-иқтисодий лойиҳа доирасида барча хонадонлар газ баллонлари билан таъминланади. Газ баллонларини ўз вақтида тўлдириб келиш учун Жом қишлоғи учун алоҳида транспорт воситаси ҳам ажратилди.

    – Бир ҳафта давомида қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 2 минг 700 дан ортиқ хонадонга кириб, аҳоли билан суҳбатлашдик, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Бобоёров. – Ушбу мулоқотлар давомида 2000 дан ортиқ муаммо қайд этилиб, уларнинг 430 таси тегишли соҳалар мутасаддилари томонидан жойида ҳал этилди. Бошқа масалаларнинг ҳар бири юзасидан ҳам аниқ вазифалар, масъуллар белгиланиб, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, 30 нафар кекса, ногиронлиги бўлган шахслар, эҳтиёжманд оилалар вакилларининг фуқаролик паспорти алмаштирилди. Олти маҳалланинг ҳар биридан 10 кишидан, жами 60 нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

    Лойиҳани амалга ошириш давомида ҳудуддаги аҳолининг барча қатлами малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади. Шу мақсадда айни пайтда вилоятдаги етакчи тиббиёт марказларининг 30 дан ортиқ малакали мутахассислари жалб этилиб, Жом қишлоқ оилавий поликлиникасида ушбу жараён бошланган.

    – Бизда баҳор Жомнинг қир-адирлари ям-яшил либосга бурканиши билан бошланади, – дейди «Нуроний» жамғармаси Нуробод тумани бўлими раиси А.Шарипов. – Айни чоғда кенг далаларда баҳор нафаси уфурмоқда. Лекин бу йилги кўклам жомликлар қалбидаги илиқлик, нафақат эртанги, балки бугунги кунига ишонч билан бошланди. Қишлоқдаги улкан бунёдкорлик ишлари халқимиз кайфиятини кўтариб юборди. Бугун тун-у кун қишлоқда ҳаёт қайнамоқда. Транспорт воситалари тугул, одамлар яёв юришга қийналадиган кўчаларда қудратли техникалар ишлаяпти. Олис қир бағридаги уйда ҳам замонавий турмуш шароити яратилмоқда, чироқ порлаб турибди. Йўллардан ободлик бошланиб, хонадонларга кираётир. Бугун катта-ю кичик ҳашарга отланган. Ўз хонадони, қишлоғи кўркамлиги учун ҳаракат қиляпти. Одамларни ҳаракатга чорлаган, халқимизни уйғотган ташаббусдан барчамиз хурсандмиз.

    28.02.2018, 08:53   Изоҳ (0)   18071
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўртачирчиқда юз берган ёнғинда 32 ёшли аёл ва унинг икки фарзанди ҳалок бўлди

    28.02.2018, 08:50

    Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази халқаро юристлар комиссияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

    27.02.2018, 23:08

    Хорижий ОАВ вакиллари учун июнь ойида Орол денгизига медиатур уюштирилади

    27.02.2018, 22:54

    Навоий ҳокими ёшларнинг инновацион лойиҳалари учун 65 млн сўм ажратди

    27.02.2018, 22:43

    «Асака» банки бошқаруви раиси ҳукумат мажлисида огоҳлантирилди

    27.02.2018, 21:31

    UTair авиакомпанияси Ўзбекистондаги ваколатхонасини ёпишни режалаштирмоқда

    27.02.2018, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илия Топурия йил охирига қадар UFC’да яна бир жанг ўтказмоқчи

    Спорт | 30 июн, 15:00

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Реклама | 30 июн, 15:00

    Топ-300 талик олийгоҳга кирган ўзбекистонлик ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити берилади

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:58

    Туркия ва Сурия автомобиль қатновларини тиклайди

    Дунё | 30 июн, 14:45

    Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:28

    “Бу ишлар ‘кампаниябозлик’ бўлмаслиги зарур” — президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:22

    Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошлангани эълон қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:16

    Афғонистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

    Спорт | 30 июн, 13:59

    Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда етакчи бўлди

    Ўзбекистон | 30 июн, 13:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.