Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи вақтида унга Тожикистон Миллий университети (ТМУ)нинг фахрий фан доктори унвони топширилади. Бу ҳақда, Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб, «ТожикТА» агентлиги хабар бермоқда.
Хабар беришларича, давлат ташрифи давомида Ўзбекистон Президенти Тожикистон Миллий университетида бўлади, олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалари билан учрашади.
«ТожикТА»нинг қўшимча қилишича, бунгача Тожикистоннинг собиқ президенти Бурҳониддин Раббоний, Қозоғистоннинг амалдаги президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Озарбайжон давлат раҳбари Илҳом Алиевга ТМУнинг фахрий докторлик унвони топширилган.
Тожикистон Миллий университети мамлакатнинг энг йирик олийгоҳи бўлиб, унда ҳозирги вақтда қарийб 22 минг талаба 19 факультетда, 100 мутахассислик бўйича таҳсил олади.
Маълумот учун, тожик нашрлари тарқатган ахборотга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи 9—10 март кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)