«Пахтасаноат илмий маркази» акционерлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.
Ҳужжатга асосан «Пахтасаноат илмий маркази» АЖнинг асосий йўналишиларидан бири сифатида соҳадаги долзарб илмий масалаларни ҳал этиш, пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлашда илмий-техник ва инновацион фаолиятни амалга ошириш белгиланмоқда.
Шунингдек, 2018—2020 йилларда республикада хом ашёни дастлабки қайта ишлашнинг техника ва технологиясини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастурга асосан, шу жумладан «Пахтасаноат илмий маркази» АЖнинг лаборатория-синов базалари модернизация қилинади, уруғлик пахта чигитини тайёрлаш технологияси, пахта хом ашёсини қабул қилишда унинг сифат кўрсаткичларини таъминлаш тизими ва воситалари такомиллаштирилади.
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Ўзпахтасаноат» АЖга икки ой муддатда «Пахтасаноат илмий маркази» АЖ фаолиятини тубдан такомиллаштириш вазифаси қўйилган эди.
Изоҳ (0)