• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Гарвард олимлари Альцгеймер касаллигига даво топди ва хотирани тиклаш усулини аниқлади

    Гарвард тиббиёт мактаби олимлари Альцгеймер касаллигига қарши дори ишлаб чиқди ва айрим беморларда аллақачон йўқолган хотираларни қайта тиклашга муваффақ бўлди. Қарийб ўн йил давом этган тадқиқот Nature илмий журналида чоп этилди. Унга кўра, миядаги мавжуд литий миқдорининг пасайиши Альцгеймер касаллигини юзага келтириши мумкин.

    Foto: Deposit photos
    Фото: Depositphoto

    Тадқиқот давомида мутахассислар юзлаб инсон мияси намуналари ва жониворлар устида тажриба ўтказилди. Натижада амилоид-бета (Аβ) деб аталувчи оқсиллар литийни ўзига сингдириб, унинг мия ҳужайраларига бўлган фойдали таъсирини камайтиришини аниқлади. Бу эса нейронлар ўртасидаги алоқаларнинг бузилишига, хотира йўқолишига ва Алцгеймер аломатларининг кучайишига олиб келди.

    Гарвард жамоаси бу муаммони ҳал қилиш учун литий оротат (LiО) деб номланган арзон ва хавфсиз бирикмадан фойдаланди. Бу сафар ҳайвонларда ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, литий препарати хотирани қайтариш, зарарланган мия тўқималарини қайта тиклаш ва касаллик ривожланишини ортга қайтаришга қодир.

    Илгари олиб борилган эпидемиологик кузатувларда ҳам литий кўп бўлган ҳудудларда деменция камроқ учраши аниқланган. Масалан, Даниянинг айрим туманларида ичимлик сувида литий миқдори юқори бўлгани учун аҳолида деменция ҳолатлари анча паст бўлгани қайд этилган.

    Мутахассислар буни тиббиётдаги катта ютуқ деб атамоқда. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб 55 миллиондан ортиқ киши Альцгеймер касаллигидан азият чекади ва мавжуд даволар фақат касаллик ривожланишини секинлаштиришга ёрдам беради. Гарвард олимларининг ёндашуви эса йўқолган хотирани тиклаш имконини бериши мумкин.

    Бироқ олимлар эҳтиёткорликка чақирмоқда: бу усул ҳозирча фақат сичқонларда синовдан ўтказилган, одамлар устида клиник тадқиқотлар эндигина бошланмоқда. Шунинг учун литий қўшимчасини шифокор назоратисиз қабул қилиш тавсия этилмайди.

    Клиник синовлар муваффақиятли ўтса, литий оротат асосидаги препарат келгусида арзон, хавфсиз ва самарали даво сифатида бутун дунё бўйлаб миллионлаб беморларга умид бахш этиши мумкин.

    11 август, 12:14   Изоҳ (0)   470
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Альцгеймер#тадқиқот#бош мия касаллиги#хотира#даво

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 16:14

    Хитой ташқи ишлар вазири лавозимига номзод ғойиб бўлди — WSJ

    Дунё | 11 август, 16:00

    Америкалик шарҳловчи Баҳодир Жалолов кимга қарши жанг қилиш кераклигини айтди

    Спорт | 11 август, 15:45

    Хитойда ишсиз аҳоли офисларга пул тўлаб, ўзларини ишлаётгандек тутмоқда

    Лайфстайл | 11 август, 15:45

    ИИБ ходими томонидан калтаклангани айтилган аёл воқеаси ўрганилмоқда — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 11 август, 15:36

    Ўзбекистонда норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 11 август, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.