Хитойга тегишли «Тяньгун-1» станциясининг атмосферанинг қалин қатламларида ёнмай қолган қисмларининг Ерга апрель ойида қулаши эҳтимоли 60 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда космик чиқиндиларни кузатиш бўйича Американинг махсус порталларидан бирига таяниб, «РИА Новости» хабар қилди.
Таъкидланишича, лабораториянинг катта қисми қулаш вақтида ёниб кетади, бироқ бир қатор қисмлар Ергача етиб келиши мумкин.
2016 йилнинг март ойи охирида станция иш фаолиятини бутунлай тўхтатган. Унинг хизмат кўрсатиши бўйича лойиҳа муддати икки ярим йилга ўтиб кетган эди. Аввалроқ «Осмон саройи 1» нинг атмосферада ёниб кетиши 2017 йилнинг охирида юз бериши кутилган эди.
Изоҳ (0)