Мисрда хусусий компанияга тегишли автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 21 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса Искандария шаҳри атрофида юз берган. Қурбонлар ва жабрланувчиларнинг бари — мисрликлардир.
Тахминлардан бирига кўра, автобус ҳайдовчиси бошқа машина билан тўқнашувнинг олдини олишга уринган.
Яна бир тахмин бўйича, авария автобуснинг ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида юз берган.
Қайд этишларича, автобус ишчиларни олиб кетаётган бўлган.
Изоҳ (0)