Россияда ўтказиладиган президентлик сайловида парламент йўналишида 250 га яқин хорижий кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси Леонид Слуцкий маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Давлат думаси сайловларга 74 мамлакатдан 243 нафар кузатувчини таклиф этмоқда. Улардан 23 нафари Европарламент депутати, 107 нафари миллий парламентлар депутат ва сенатори, 9 нафари вазир ва шаҳар меридан иборат», — деди Слуцкий.
АҚШ дипломатларига сайловни кузатиш ман этилди. Мазкур қарор АҚШда 2016 йили бўлиб ўтган сайловда Россия дипломатик ваколатхонлари ходимлари бундай имкониятдан маҳрум этилгани билан изоҳланмоқда.
Изоҳ (0)