АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трампнинг ота-онаси Виктор ва Амалия Кнавс Америкада доимий яшаш имкониятига (Green card) эга бўлди. Улар асли словениялик ҳисобланади. Бу ҳақда уларнинг адвокати Майкл Уилдснинг сўзларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Адвокат бу борада бошқа маълумотларни ошкор қилмади.
Таъкидланишича, Виктор ва Амалия Кнавснинг грин-карта эга бўлиши амалдаги қонунчиликка кўра, иммигрантларнинг ўз қариндошларини Америкага кириши учун ариза бериш ҳуқуқига қарши бир неча бор сўз юритган Дональд Трамп танқидлар остида қолдирган.
Изоҳ (0)