Американинг Уэтерфорд шаҳрида (Техас штати) яшовчи собиқ назоратчи инфаркт ҳолатида унга ёрдам берган маҳбусларга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда WFAА хабар бермоқда.
Гэри Гримм 2016 йилнинг июнида округ суди биносидаги камерани қўриқлаётганда ҳушини йўқотди. Маҳбуслар қўриқчининг авҳоли ёмонлашганлигини пайқаб, деворларни уриб, бақира бошлади. Улар жавобни кутмасдан, камерадан чиқди ва шериф ёрдамчиларининг эътиборини жалб қилди. Улар эса тез ёрдамни чақирди.
Гримм маҳбусларга шахсан миннатдорлик билдиришга улгурмади. У шифохонадан чиққунча маҳбуслар бошқа озодликдан маҳрум этиш муассасасига ўтказилган. Икки ярим йилдан сўнг, собиқ назоратчи мазкур воқеа ҳақида телевиденияда сўзлаб берди ва халоскорларига миннатдорлик билдириш имкониятидан фойдаланди.
Изоҳ (0)