АҚШнинг Бомбиняс шаҳрида Ford автомобили ҳайдовчиси бешинчи ғилдирак ёрдамида машиналар қаторидан хавфсиз чиқишни намойиш этди. TJournal ҳолат акс этган видеони тақдим этди.
Дастлаб автомобилнинг орқа қисми кўтарилган, шундан кейин у йўл томонга бурилган. Машина тиғиз жойлашган автомобиллар орасида бўлишига қарамасдан, ҳайдовчи уни тезда чиқариб олишга муваффақ бўлган.
Daily Mail’нинг ёзишича, бу технология биринчи марта 1950 йилларда қўлланилган, Қўшимча ғилдирак юкхонага жойлаштирилган ва гидроцилиндр ёрдамида ҳаракатланган.
Изоҳ (0)