Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри дрифт бўйича D1GP чемпионати ўтказилаётган вақтда ташкилотчилар трекнинг маълум қисмини қайта қургани маълум бўлди, деб ёзади «Мотор».
Қайта қуриш оқибатида иштирокчи автомобилларнинг аксарият қисми айнан бир бурилишда автоҳалокатга учради.
Қайд этилишича, хитойликлар муюлишлардан бирига асфальт ётқизган. Бу эса майдончанинг ушбу қисми бошқаларига қараганда кўпроқ сирпанчиқ бўлишига олиб келган. Шунинг учун ҳайдовчилар автомобиль сирпанишини бошқара олмаган ва автомобиллар тўсиққа бориб урилган.
Изоҳ (0)