Тошкент шаҳрида хорижлик жангари-террорчиларни идентификация қилиш ва шахсини аниқлаш техникаси масалаларига бағишланган миллий семинар ўз ишини бошлайди. Тадбир 23 февралга қадар давом этади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Мазкур семинар Евроиттифоқнинг Марказий Осиё чегараларини бошқаришга кўмаклашиш дастури (BOMSA) доирасида ташкил этилади. У Ўзбекистоннинг соҳага масъул ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида 2016 йилда бўлиб ўтган шу каби тадбирнинг давоми ҳисобланади.
Бу гал ҳам Евроиттифоқ экспертлари ва тегишли маҳаллий идоралар мутахассислари иштирокида тизимга оид механизмлар такомиллаштирилади, ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Хусусан, хорижлик жангари-террорчиларни идентификация қилиш ва шахсини аниқлаш бўйича илғор тажрибалар тақдим этилади, бу борадаги асосий чора-тадбирлар ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг зўравонлик, экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги тавсияларини миллий идоралар томонидан амалга оширилиши бўйича қўшимча амалий ҳаракатлар муҳокама этилади.
Изоҳ (0)