Япония бош вазири Синдзо Абэ Пхёнчхандаги ташрифи давомида КХДР етакчиси Ким Чен Инга шахсий оғзаки хабарини етказишга эришган. Бу ҳақда Япония ҳукумати раҳбари 21 февраль куни маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бош вазир «Комейто» партияси бошқарув коалициясига кирувчи Нацуо Ямагути билан суҳбатида Пхёнчханда КХДР делегацияси раҳбари, мамлакат парламенти Олий халқ мажлиси раиси Ким Ён Нам билан учрашуви тафсилотларини сўзлаб берди.
«Ундан Корея Меҳнат партияси раиси Ким Чен Инга Япония фуқароларини ўғирлаш муаммоси, Шимолий Корея ядро ва ракета дастурига нисбатан бизнинг муносабатимиз бўйича мамлакатимиз позициясини шахсан етказишни сўрадим», — деди Абэ.
Изоҳ (0)