Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалидан жой олган «Челси» — «Барселона» тўқнашувида кучлар тенг келди.
Лондондаги «Стемфорд Бриж» стадионида кечган ўйинда ҳисобни Виллиан очиб берганди. Унинг голига Эден Азар ассистентлик қилди. Орадан 13 дақиқа ўтиб эса Андрес Иньестанинг пасини Лионель Месси голга айлантириб, «Барселона»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Месси бунгача «Челси»га қарши 8 та ўйинда иштирок этган бўлиб, уларнинг бирортасида ҳам гол ура олмаганди. Шуларнинг 6 тасида Месси Петр Чех дарвозасига йўл топа олмади. Бироқ Чех «Арсенал» либосини кийгач, илк тўқнашувдаёқ Месси 2 та гол урди. Энди эса ўз тарихида илк бор «Челси» постига йўл топди.
Бу йил Месси яна бир қора анъанасига барҳам берган. Гуруҳ босқичи доирасида кечган «Ювентус»га қарши ўйинда Месси Буффон қўриқлаётган дарвозага ҳам йўл топганди.
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал 20 февраль, сешанба
Изоҳ (0)