«Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» клубларидан кейин Мюнхеннинг «Бавария»си ҳам Чемпионлар Лигасининг чорак финали йўлида йирик ғалабага эришди.
«Бешиктош»ни қабул қилган Юпп Хайнкес жамоаси 75 дақиқа майдонда бир киши кўпроқ ўйнади. Натижада немисларга жами 5 та гол уриш насиб қилди. Левандовски ва Мюллер дублга эришган бўлса, яна 1 та гол Кингсли Коман номига ёзилди.
Шу тариқа «Бавария» жавоб ўйини олдидан яхшигина имкониятни қўлга киритди. Томонларнинг Туркиядаги тўқнашуви 14 март куни бўлиб ўтади.
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал 20 февраль, сешанба
Изоҳ (0)