Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги цемент заводида 17 февраль куни соат 22:30 ларда ишчилар ўртасида жанжал юзага келди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани, Гулобод маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган Т.Маҳмудов маст ҳолда ҳамкасби, 1987 йилда туғилган Ҳ.Маманазаровга пичоқ билан ташланади.
Заводда ишлайдиган қариндоши, 1985 йилда туғилган Ў.Маҳмудов уларни ажратмоқчи бўлганида, унга ҳам пичоқ билан ҳамла қилади.
Ҳодиса оқибатида Ҳ.Маманазаров воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Ў.Маҳмудов касалхонага ётқизилди. Т.Маҳмудов эса қўлга олинди.
Изоҳ (0)