Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида «Cobalt олиб бераман» деб 35 миллион сўмни ўзлаштирган шахс қўлга олинди, деб хабар берди ИИБ матбуот хизмати.
Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи 1985 йилда туғилган М.Т. исмли фуқаро 1966 йилда туғилган аёлга «Cobalt олиб бераман» дея унинг 35 миллион сўм миқдоридаги пулини олиб, уларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Т. қўлга олинган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)