Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманининг Жобу маҳалласи ҳудудида жойлашган «Аҳмад Yassaviy» ҳамда Ботош маҳалласи ҳудудида жойлашган «Аҳадхон» жоме масжидлари расмий фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг Эркинжон Турдимов исмли фойдаланувчиси маълум қилди.
Масжидлар ва зиёратгоҳларни жорий таъмирлаш ва қайта реконструкция қилиш, шунингдек, кўп йиллик тарихга ва тарихий аҳамиятга эга бўлган зиёратгоҳ ва масжидларни бугунги кун талабига мос равишда таъмирлаб фойдаланишга топшириш, қолаверса, жойларда аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб ҳудуддаги фуқароларнинг диний қарашларини шаффофлаштириш муқаддас ислом динининг софлиги ва унинг амалларини эл орасида тарғиб қилиш мақсадида янги масжидларни қуриб фойдаланишга топшириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)