Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, Нукус шаҳридаги пиёдалар ўтиш йўллари энди сариқ рангга бўялади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Сариқ чизиқлар билан бўяш ишлари об-ҳаво исиганидан кейин амалга оширилади.
Пиёдалар ўтиш йўлидаги чизиқларнинг сариқ рангга алмаштирилиши Нукусда йўл транспорт ҳодисалари кўпайиб кетиши билан боғлиқ.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан таклиф этилган намунага асосан мактаблар, спорт мажмуалари ва болалар қатнови кўп ҳудудлардаги катта йўлларга чизиладиган сариқ чизиқлар узунлиги 4 метр, эни 60 сантиметр бўлади.
Изоҳ (0)