Сирдарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳузурида «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари ташкил этилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти молия бош бошқармаси ахборот хизмати ҳабар бермоқда.
Янги ташкил этилган «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхонасини махсус техникалар билан таъминлаш учун жорий йилда вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 17,3 миллиард сўм миқдорида маблағ молиялаштириш режалаштирилди. Жумладан, 19 дона чиқинди ташиш махсус техникаси харид қилиш учун 9,1 миллиард сўм, 18 дона трактор тиркамасини сотиб олиш учун 4,2 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, жорий йилда вилоят бўйича 8 та чиқинди тўплаш шохобчаларни атрофини ўраш харажатлари учун 3,4 миллиард сўм ҳамда 1 та янги чиқинди тўплаш шохобчасини барпо этиш учун 620,0 миллион сўм маблағлар тўлиқ маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилди.
Бундан ташқари, 2018 йилда туман ва шаҳар марказий кўчаларини, қишлоқ аҳоли пункт кўчаларини ҳамда шаҳар типидаги посёлкалар йўлларини тўлиқ ва жорий таъмирлаш харажатлари учун 10,5 миллиард сўм маблағ маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Изоҳ (0)