Қозоғистонда 2017 йилда мамлакатга келиб рўйхатдан ўтган муҳожирлар сони 2016 йилга нисбатан 20,5 фоизга кўпайиб, 16 081 кишини ташкил қилди, деб ёзади UZ24.
Аввалроқ экспертлар 2016 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистондан Қозоғистонга иммиграция аҳамиятли тарзда ўсганини қайд этган эди. Ўзбекистонлик муҳожирлар барча кўрсаткичлар бўйича энг кўп сонли гуруҳни ташкил қилган: уларнинг 1 миллиондан ортиғи 2016 йилда вақтинчалик рўйхатдан ўтган бўлса, 300 мингдан зиёд киши ишлаш учун рухсатномага эга бўлган.
Экспертлар фикрича, Қозоғистонга 2017 йилда ҳам энг кўп меҳнат муҳожирлари Ўзбекистондан келган. Ўзбекистон, ҳатто, Қозоғистондан жисмоний шахслар энг кўп пул ўтказмалари юборадиган мамлакатлар рўйхатида Германияни ортда қолдирган.
Изоҳ (0)