• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳамзаободдаги вайронага айланган шифобахш булоқ (фото)

    Сиз тасвирда кўриб турган бу вайрона аслида ўзининг шифобахш суви билан машҳур. Шундай бўлса-да, дардига даво изловчи минглаб одамлар ундан баҳраманд бўлиш учун республиканинг турли вилоятларидан ташриф буюрмоқда, деб ёзади «Халқ сўзи».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги Ҳамзаобод маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида жойлашган бу сунъий булоқдаги сув 2000 метр ер остидан табиий равишда оқиб чиқмоқда. У йилнинг тўрт фаслида 41 даража илиқликка эга. Шу боис қишнинг қаҳратон чилласида ҳам бемалол чўмилиш мумкин. Ҳайратланарлиси шундаки, юқори даражада бўлгани билан ёзнинг жазирамасида ҳам этни куйдирмайди. Қайтанга, ижобий хусусияти билан малҳам бўлади.

    Сув таркибида калий, натрий, магний, кальций, хлор, сулфат тузлари каби 20 дан ортиқ кимёвий моддалар мавжуд. Айниқса, бу булоқдан оқиб чиқаётган оби неъматнинг аллергик, асаб, ошқозон-ичак, урологик, эндокрин касалликларни даволашда фойдаси катта.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Она табиатнинг ўзи табиб. Лекин минг дардга даво бўлаётган мана шундай сув захирасини замин ўз бағрида асраб-авайлаб, бизга етказиб бераётган бир пайтда унга бўлган муносабат дилимизни ранжитади, албатта. Тўғри, бу расман қайд этилмаган сунъий булоқ. Бироқ, айнан шу булоқдан уланган қувур тумандаги «Ором шифо» сиҳатгоҳига бориб уланган. Бу ерда ҳар йили юзлаб беморлар ана шу сув таъсирида шифо топаяпти. Тўғри, бундай масканларда даволанишга ҳамманинг ҳам қурби етавермайди. Айниқса, шундоққина дала қўйнида табиий малҳам оқиб турган бир пайтда, ким ҳам пул сарфлашни истайди, дейсиз. Аммо муқаддас замин бағридан сизиб чиқаётган ана шундай меҳр ва шифо сувидан бир баҳра олай деб борган меҳмон унинг атрофини кўриб ёқа ушлайди. «Табиат ва унинг неъматига оқибат шуми? Бу ерни шундай аҳволга солганларга булоқ увол-ку» деб юборгиси келади, дейилади мақолада.

    Тўғри-да, ҳозиргача ҳам мана шундай фойдали масканни озода сақлаш, атрофини ободонлаштириш ҳеч кимнинг хаёлига келмаяпти. Бир пайтлар ушбу сувдан тижорат мақсадида фойдаланмоқчи бўлиб, унинг атрофини бетон девор билан тўсишган. Шу тариқа аёллар ва эркаклар хоналари ташкил этилган. Бироқ сув ўз-ўзидан оқишдан тўхтаб қолгач, уни ташлаб кетишган. Шундан сўнг сув яна оқа бошлади ва бир сонияга ҳам тўхтагани йўқ.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Ачинарлиси, бугунги кунга келиб эгасиз қолган табиий шифобахш душнинг девори тешилиб, бутун жойи қолмаган. Эшик ўрнига эски латталар илиб қўйилган. Энг ёмони шундаки, ундан ҳаммом ўрнида фойдаланувчилар ҳатто кир кийимлари ва кераксиз буюмларини ҳам шу ернинг ўзига ташлаб кетмоқдалар.

    Мухтасар айтганда, санитария-гигиена қоидаларига умуман талаб бермайдиган бу жойдан Ҳамзаобод маҳалласининг салкам уч минг нафар аҳолиси ҳаммом ўрнида фойдаланиб келаётган бўлса, ҳар куни қиш фаслида 50-60 нафар, ёз кунларида эса 200 нафардан ортиқ дардманд кишилар унинг хизматидан баҳраманд бўлмоқдалар.

    Минглаб кишиларнинг ҳожатини чиқараётган бу масканни озода сақлаш, қулай шароит  яратиш учун маҳаллий ҳокимиятдан ёрдам сўраш шарт эмас. Озгина эътибор туфайли ҳаммаси изга тушиб кетиши мумкин бўлган ҳолатга маҳалла фаолларини жалб этиш, айниқса, шу атрофда айнан шу сувдан фойдаланаётган тадбиркорлар мададига суянишнинг ўзи кифоя. Ахир бу ерга одамлар сиҳат сўраб, покланиш учун келадилар. Шундай экан, маҳаллий аҳолининг виждони тезроқ уйғониб, савоб ишларга бел боғлашига умидвормиз, дейилади мақолада.

    20.02.2018, 10:21   Изоҳ (0)   66790
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олег Назаров: Ўзбек ошхонаси жаҳонда етакчига айланди. У япон ва итальян миллий таомларини ортда қолдиряпти

    20.02.2018, 10:08

    Бурятия прокуратураси ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғади

    20.02.2018, 10:02

    Қозоғистон ИИВ: Ақтўбеда ёниб кетган автобус техник носоз бўлган

    20.02.2018, 09:57

    Самарқандлик ўқувчи «Ёш китобхон» танловида ғолиб бўлиб, Spark ютиб олди

    20.02.2018, 09:36

    Ҳарбий хизматчилар Инҳа университетида АКТга оид билим ва малакаларини оширмоқда

    20.02.2018, 09:27

    Президент «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон имзолади

    20.02.2018, 09:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “МТРК биносидаги ягона лифт икки йилдан бери ишламайди” — сенатор раисга сўров юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 20:59

    Дональд Трампга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилди. Бу хавфли касалликми?

    Дунё | 11 август, 20:46

    Варикоз муаммоси: касалликни олдини олиш ва даволаш бўйича флеболог тавсиялари

    Аёллар саҳифаси | 11 август, 20:35

    “Россия ва АҚШ саммитидан қатъи назар, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш давом этади” — НАТО бош котиби

    Дунё | 11 август, 20:21

    Болага зарар етказмасин: мактаб сумкасини қандай танлаш керак? 

    Маслаҳатлар | 11 август, 19:55

    Қорақалпоғистонда фуқаро ҳаракатдаги машина устида рақсга тушди

    Ўзбекистон | 11 август, 19:40

    Трамп Обама ва Бушларнинг портретларини Оқ уйнинг ёпиқ қисмига кўчирди

    Дунё | 11 август, 19:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.