Россиялик профессионал ресторан танқидчиси, сатирик ёзувчи, шоумен, Россия ньюсмейкерлари мустақил уюшмаси президенти Олег Назаров ўзбек миллий таомлари қандай қилиб ўз йўналиши бўйича дунё етакчиларини четга чиқариб қўйгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ўзбек ошхонаси жаҳонда етакчига айланган. У япон ва итальян миллий таомларини ортда қолдиряпти. Рус ошхонаси эса кучли учликка кириш арафасида.
— Ўзбеклар мана ўн йилдирки етакчиликни ҳеч кимга бермай келяпти, — дейди у. — Баъзан «ўлиб бораётган» ресторанни чойхонага айлантиришдек оддий, лекин янгича ғоянинг ўзи етарли бўлади. Ҳозирда шундай ёндашув жонланяпти. Фақат ошпазлар Ўзбекистондан бўлиши керак, бошқаларнинг палови уларникидек чиқмайди.
Танқидчининг кузатувларига кўра, рус ошхонаси Қрим воқеасидан кейин ресторанларда чет эл тансиқ таомлари йўқола бошлагач, қайта туғилди. Таомхоналар эски рецептларни қидирди, янгиларини ўйлаб топди.
Изоҳ (0)