Шавкат Мирзиёев Исфаҳон вилоятида юз берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Эрон халқига ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Теҳрондан Ясуж шаҳрига учаётган вақтида Эроннинг ATR 72-600 русумли самолёти Исфаҳон вилоятининг тоғли ҳудуди яқинида қулаб тушган ва самолёт бортидаги 66 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)