Қуръон мусобақаси Самарқанд шаҳридаги «Хўжа Исхоқи Валий» жоме масжидида давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Ушбу мусобақада республика босқичига чиқиш учун туман босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 16 нафар қори, 9 нафар қория жиддий ҳаракат қилмоқда.
«Ўз навбатида, Ҳақ таоло каломига сомеъ бўламан, деб келган мухлислар ҳам ўзлари учун жуда кўп манфаатлар олишмоқда. Зеро мақсадимиз ҳам шу, яъни Қуръон ҳақида кишиларга маърифат таратиш, Қуръонга муҳаббат уйғотиш, мусулмон ёшларни Қуръонга қизиқтириш, иқтидорли қориларни тақдирлаш, қорилар сифати ва сонини ошириш, савияларини юкасалтириш, юрт ва халқни дунёга танитиш кабилардан иборатдир», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)