19—23 февраль кунлари Ўзбекистон фуқаро муҳофазаси институти ходимлари Беларусь республикасининг фуқаро муҳофазаси университети қошидаги қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтида «Илмий изланишлар методологияси» мавзусида малака оширишга жўнаб кетмоқда, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Ўқув курсининг мақсади – фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимларида илмий-ўқув соҳаларида ишловчи раҳбар мутахассисларнинг малакасини оширишдан иборат.
«Ўқув курси дастурига илмий-изланишларни олиб бориш услуби, фаннинг илмий-назарий асослари, фан соҳасида давлат бошқарув тизими, илмий изланишлар асоси, илмий изланишларни ташкиллаштириш тартиби каби соҳаларида малака ошириш киртилган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)