АҚШнинг Флорида штати Паркленд шаҳрида жойлашган Marjory Stoneman Douglas мактабида 17 кишининг ҳаётига зомин бўлган Николас Круз нацистлар рамзларидан фойдаланган. Бу ҳақда, NBC телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Штатнинг вояга етмаганлар ва оилалар ишларига масъул департаменти вакиллари мактабда Николас Крузнинг руҳий аҳволини ўрганганини маълум қилди. Айтилишича, ўсмир ижтимоий тармоқлардан бирида қонга ботган қўлларининг суратини жойлаштириб, қурол сотиб олмоқчилигини ёзган.
Бундан ташқари, 2015 йилги текширувда маълум бўлишича, у мактаб сумкасига нацистлар рамзини жойлаштириб, унга ирқчилик руҳидаги ёзувни илова қилган.
Изоҳ (0)