Иброҳим Олимжонов Тошкент фармацевтика институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги каналида маълум қилинди.
Иброҳим Олимжонов 1959 йил 15 декабрда Андижон шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент шаҳридаги 4-сонли болалар шифохонасида бошлаган.
2011—2012 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти госпитал ва поликлиник педиатрия кафедрасига мудирлик қилган. Шундан сўнг мазкур университетда ўқув ишлари бўйича проректор этиб тайинланган.
Изоҳ (0)