Футбол бўйича Европа Лигаси ғолиблиги учун Россиянинг 4 та клуби кураш олиб бораётганди. Кеча — 15 февраль куни шулардан 2 таси мағлубият аламини тотиб кўрди.
Москвада Испаниянинг «Атлетик» клубини қабул қилган «Спартак» 1:3 ҳисобида енгилди. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони бўлган «Спартак» постига «Атлетик»нинг 35 ёшли ҳужумчиси 2 та гол уришга эришди.
Роберто Манчини бошчилик қилаётган Питернинг «Зенит» клуби эса Шотландияда таслим этилди. Энди «Зенит» нимчорак финал маласасини ўз майдонидаги ўйин орқали ҳал қилишга уриниб кўради.
Ўзбекистонлик Виталий Денисов тўп сурадиган «Локомотив» иродали ғалабани қўлга киритди. Францияда кечган ўйинда Марио Балотелли «темирйўлчилар» дарвозасига 2 та гол уришга эришганди. Кейинроқ «Локомотив» легионери хет-трик қайд этиб, жамоасини қутқариб қолди.
Шу куни Виталий Денисов биринчи таймдан сўнг алмаштирилди. Қайд этиш керак, Балотелли айнан биринчи бўлимда дублга эришганди.
Европа Лигаси 1/16 финал 15 февраль, пайшанба
Изоҳ (0)