«Ўзтўқимачиликсаноат» ассоциациясида Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Петер Санто ва Ассоциация раҳбарияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб ёзади UzDaily.
Томонлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотларини Венгрия бозорига етказиш йўли билан тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Томонлар ўзаро савдо соҳасидаги ишга солинмаган имкониятларни таъкидлаб ўтди. 2017 йилда тўқимачилик соҳаси маҳсулотларининг Венгрияга экспорти 33,8 минг долларни ташкил этди.
Ўзбек томони соҳа ривожланишининг жорий ҳолати ҳақидаги маълумотни тақдим этди ҳамда инвестиция, фан ва таълим соҳаларида ҳамкорлик ўрнатишни таклиф этилди.
Изоҳ (0)