2017 йил якунлари бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётларида 22950 рейс амалга оширилди, 2703,4 минг йўловчи манзилига етказилди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради UZ24.
Ўтган йили авиакомпания томонидан 48,9 минг тонна юк ташилди ва 2016 йилга нисбатан 11,6 фоиз ўсишга эришилди. Юк самолётларида 1044 рейс бажарилди, 27,4 минг тонна юк манзилига етказилди.
Душанбега, Самарқанддан Истанбулга янги йўналишлар очилди, Лахорга парвозлар тикланди. Олмаота, Остона, Урганч—Санкт-Петербург йўналишида йўловчи рейслари қатнови кўпайтирилди.
Нью-Йоркка тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилди. Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» қўнишсиз Шимолий Америкага учишни амалга ошираётган Марказий Осиёдаги ягона авиакомпания ҳисобланади.
Изоҳ (0)