15 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик ҳамкасби Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Суҳбат бошида икки давлат раҳбари ўртада дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади.
Ўтган давр ичида икки қардош халқ ўртасида илиқ дўстлик ва қўшничилик муносабатлари ўрнатилгани таъкидланди.
Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш зарурлигига урғу берди. Шунингдек, икки томонлама ва кўп томонлама кун тартибининг бошқа масалалари бўйича фикр алмашилди.
Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков икки мамлакат ва халқ манфаатлари йўлида дўстлик, қўшничилик ва стратегик ҳамкорликни яна мустаҳкамлаш давом эттирилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)