НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Калининград вилоятида «Искандер» оператив-тактик ракета комплексларининг жойлаштирилишига нисбатан альянс томонидан жавоб чоралари кўрилиши эҳтимолини рад этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Россия ҳаракатларига жавобан худди шундай чоралар, яъни танкка танк, ракетага ракета ёки самолётга самолёт чорасини кўрмаймиз. Бироқ самарали тийиб туриш ва ўз-ўзини мудофаа қилиш имкониятларига эга бўлиш учун аниқ чора кўрамиз», — деди у.
Комплекснинг жойлаштирилганлиги ҳақида 5 февраль куни Литва мудофаа вазири Раймундас Кароблис маълум қилди.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков комплексларнинг жойлаштирилиши таҳдид бўлмасдан, Россия буни ўз ҳудудида амалга ошириш учун суверен ҳуқуққа эга эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)