«Другая Россия» партияси активисти Кирилл Ананьев Сурияда АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалиция авиазарбалари чоғида ҳалок бўлди, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда ташкилот координатори Александр Аверин маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, аввалроқ Ананьев Донбассда кўнгилли сифатида жанг қилган, сўнг Сурияга кетган.
«У расман ҳарбий хизматчи эмасди», — деди Аверин.
Шунингдек, Болтиқ казаклар округига таяниб хабар қилинишича, 7 февраль куни Сурияда казак Владимир Логинов ҳалок бўлган. У Қуролли кучларда, сўнг Калининград вилояти ички ишлар органларида хизмат ўтаган, 2010 йилдан қўриқлов корхоналарида ишлаган.
Изоҳ (0)