Аризона аҳолига солиқларни криптовалютада тўлашга рухсат берган АҚШдаги биринчи штат бўлади. Тегишли қонун лойиҳаси штат сенаторлари томонидан қўллаб-қувватланган. Қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Аризона Вакиллар палатасига юборилади, деб ёзмоқда EADaily.
Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар 2020 йилга қадар киритилади. Қонун лойиҳасига кўра, Аризона штатининг Даромадлар департаменти солиқлар ёки ҳар қандай жарималар учун тўловларни криптовалютада қабул қилган тақдирда, уларни 24 соат ичида АҚШ долларига конвертация қилиши керак бўлади.
Изоҳ (0)